Тошкентдаги подстанциялардан бирида трансформатор ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тошкентдаги подстанциялардан бирида трансформатор ёниб кетди

Бугун, 1 июн куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган подстанция ичидаги трансформаторда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги подстанцияда трансформатор ёнаётгани тўғрисидаги хабар соат 18:57 да келиб тушган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 19:01 да етиб борган.
Олов соат 19:12 да қуршаб олиниб, 19:17 да тўлиқ ўчирилган.

Бунинг оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор (6200 та хонадон, 800 дан ортиқ юридик шахслар) туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирда мазкур вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.

Теглар

Мавзуга оид