Тошкентни бошқараётган ҳоким кимлигини биласизми?
Ҳоким бўлганидан бери кўплаб танқидларга учраган, турли муаммолар юзага келганда тез-тез тилга олинадиган, Тошкентни уч йилдан буён бошқариб келаётган шаҳар ҳокимини одамлар танийдими? Бугун Vaqt.uz айнан шу савол билан пойтахт аҳолисига микрофон тутди.
Сўров давомида респондентларнинг фикрлари турлича бўлди. Айримлар Умрзоқовни собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан кейинги раҳбар сифатида эслаб, фаолиятини айнан шу давр билан қиёслади.
Баъзи респондентлар ижобий ўзгаришларни қайд этиб, шаҳардаги кўкаламзорлаштириш ишлари ҳақида гапирди. Шу билан бирга, танқидий қарашлар ҳам бўлди. Хусусан, айримлар янги бекатларнинг ноқулайлигини таъкидлади:
«Бекатлар чиройли, лекин ёмғирда ёки иссиқда паналаш қийин», — дейди сўровнома иштирокчиларидан бири.
Умуман олганда, респондентлар фикридан келиб чиқиб айтганда, амалга оширилган ишлар ижобий баҳоланаётган бўлса-да, айрим ечилмаган муаммолар ва ноқулайликлар борасида эътирозлар ҳам сақланиб қолмоқда.
Батафсил — Vaqt.uz’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг!
Теглар





