Logo

Вашингтонда «Ўзбек маҳалласи» ташкил этилди

Бугун 12:551 дақиқа

Вашингтон штати котиби Стив Хоббс уни қонуний тан олди ва штат ҳукумати томонидан расман рўйхатдан ўтказилди.

Вашингтонда «Ўзбек маҳалласи» ташкил этилди © Dunyo AA

Американинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида яшовчи ўзбекистонликлар ташаббуси билан «Ўзбек маҳалласи» деб номланувчи расмий жамоат ташкилоти ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Ассоциация Вашингтон штати котиби Стив Хоббс томонидан қонуний тан олинди ва штати ҳукумати томонидан расман рўйхатдан ўтказилди.

Ҳозирда Вашингтон штатида 3000 дан ортиқ ватандош яшайди. Уларнинг аксарияти Сиэтл ва унинг атрофидаги ҳудудларда истиқомат қилади. Кўплаб ўзбекистонликлар Microsoft, Amazon, Google, Boeing, Oracle ва NVIDIA каби етакчи глобал технология ва трансмиллий компанияларда турли лавозимларда фаолият юритади.

photo_2026-07-09_12-19-26


АҚШ давлат бошқаруви тизимида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга Муса Холмуродов «Ўзбек маҳалласи» раиси этиб тайинланди. Уюшманинг асосий вазифалари ўзбекистонликлар ўртасида бирликни мустаҳкамлаш, миллий байрамлар ва маданий тадбирларни ташкил этиш, Қўшма Штатларга яқинда борган ватандошларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ва ёш авлод ўртасида ўз она тили, миллий анъаналари ва маданий меросига чуқур ҳурматни шакллантиришдан иборат.

Теглар

Мавзуга оид

Вашингтонда «Ўзбек маҳалласи» ташкил этилди | Vaqt.uz