Logo

Халқаро экспертлар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»ни корпоратив бошқарув бўйича эътироф этди

Бугун 12:552 дақиқа

2026-йилнинг иккинчи ярмида қилинадиган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қиладиган устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Халқаро экспертлар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»ни корпоратив бошқарув бўйича эътироф этди

2026-йилнинг 27-июлидан 2-августига қадар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари Т. Чиканза ва А. Блумҳардт амалий ташриф билан комбинатда бўлди ва компания ишини таҳли қилди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, экспертларнинг бу ташрифи ОКМКда корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда АЖ бошқарув тизимига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. Ташриф дастури доирасида қатор ишчи учрашувлар, стратегик сессиялар ҳамда комбинат раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Уларда йирик инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш, молиявий моделларни такомиллаштириш, Кузатув кенгаши фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, халқаро ESG тамойиллари ва илғор жаҳон амалиёти асосида корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи учрашувлар якунига кўра, Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари томонидан корпоратив бошқарувни янада ривожлантириш, бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда компаниянинг стратегик ташаббусларини самарали амалга оширишга қаратилган амалий тавсиялар тақдим этилди. Шунингдек, 2026-йилнинг иккинчи ярмида қилинадиган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қиладиган устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Қолаверса, компанияда корпоратив бошқарув тизимининг юқори даражаси мустақил баҳолаш натижалари билан ҳам тасдиқланмоқда. Хусусан, 2025-йил якунлари бўйича «Winvestment Consult» мустақил аудиторлик компанияси томонидан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими комплекс баҳоланди.

Баҳолаш натижаларига кўра, АЖ 958 балл тўплади. Мазкур кўрсаткич ОКМКда корпоратив бошқарувнинг юқори даражада шакллангани, бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини, шаффофлик, масъулият ва ҳисобдорлик тамойилларига амал қилинаётгани, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг замонавий талабларига мувофиқлик даражаси юқорилигини кўрсатади.

Реклама

 

Теглар

Мавзуга оид

Халқаро экспертлар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»ни корпоратив бошқарув бўйича эътироф этди | Vaqt.uz