Logo

Яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлар эълон қилинди. Тошкент нечинчи ўринда?

Кеча 21:152 дақиқа

Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтинги янгиланди. Кетма-кет иккинчи йил Копенгаген биринчи ўринни эгаллади. Тошкент эса Олмата ва Бокудан ортда қолди.

Яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлар эълон қилинди. Тошкент нечинчи ўринда?

The Economist нашри 2026 йилда яшаш учун энг яхши ва энг ёмон шаҳарларни ўз ичига олган Economist Intelligence Unit рейтингини эълон қилди.

Рейтингда дунё бўйлаб 173 та шаҳар 5 та асосий мезон бўйича баҳоланди: атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик ва таълим.

Копенгаген шаҳри кетма-кет иккинчи йил биринчи ўринни эгаллади. Дания пойтахти йиллик рўйхатда бунгача уч йил қатор биринчи ўринни эгаллаб келган Австриянинг Вена шаҳрини ортда қолдирди.

1

Копенгаген 2025 йилги рейтингда юқори сифатли инфратузилма, юксак маданий муҳит, атроф-муҳит фаровонлиги ва давлат хизматларининг аъло кўрсаткичлари туфайли ғолиб бўлди.

TOP 10 дан Австралиядан учта, Швейцария ва Япониядан иккита шаҳар жой олди. Осиё шаҳарларининг 2025 йилги кўрсаткичлари нисбатан яхшиланган.

Тошкент шаҳри эса рейтингда 173 та шаҳар орасида 157-ўринни эгаллади. Ўзбекистон пойтахти Олмата ва Бокудан ортда қолган.

Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Суриянинг Дамашқ шаҳри жой олди. Ундан кейинги ўринларни Триполи, Дакка, Карачи ва Жазоир эгаллаган. Урушлар, сиёсий беқарорлик ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ушбу шаҳарларнинг паст баҳоланишига асосий сабаб бўлган.

Жорий йилда Яқин Шарқ шаҳарлари рейтингда энг катта пасайишни қайд этди. Минтақадаги ҳарбий кескинлик сабаб Маскат 14 поғона, Доҳа 7 поғона пастлади. Дубай ва Абу-Даби ҳам аввалги йилга нисбатан тўрт поғонадан йўқотди.

Бунга қарама-қарши равишда Хитой шаҳарлари рейтингдаги энг катта ўсишни намойиш этди. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимига киритилган инвестициялар ва тиббий хизматлар қамровининг кенгайиши натижасида барча Хитой шаҳарларининг баҳолари яхшиланган.

Теглар

Мавзуга оид