Ёз чилласининг навбатдаги ҳафтаси ҳам жазирамада ўтади

14.07.2025 | 15:005 дақиқа

Келаётган ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво аномал даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабар беришича, ҳаво ҳарорати +44 даражагача чиқиши мумкин.

Ёз чилласининг навбатдаги ҳафтаси ҳам жазирамада ўтади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-19 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 16 июлда +20...+25 даража, 17-19 июлда +22...+27 даража, кундузи 16 ва 19 июлда +36...+41 даража, 17-18 июлда +38...+43 даража бўлади. Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража; 17 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +38...+43 даража; 18 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +39...+44 даража; 19 июлда кечаси +25...+30 даража, кундузи +39...+44 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 июлда кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража; 17-18 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража; 19 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42+ даража; 17 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +39...+44 даража; 18-19 июлда кечаси +24...29 даража, кундузи +39...+44 даража бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-17 июлда кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража; 18 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража; 19 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 16 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 17-19 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 16 июлда +27...+32 даража, 17-19 июлда +30...+35 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид