Талабалар ўртасида «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади
Мукофот учун Илм-фанни молиялаштириш ва инноватсияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм ажратилади.

«Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди.
Ҳужжарга мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш мақсадида «Энг инновацион ғоя» республика танлови ҳар йили ўтказилади. Танлов давлат олий таълим муассасаларида ташкил этилади ва ғолибларга 100 млн сўм миқдорида грант берилади.
Қарорга кўра, республика босқичи 10 та устувор йўналиш бўйича ўтказилади. Мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инноватсияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 10 млрд сўм этиб белгиланган.
Шу билан бирга, 2026 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларида «Олийгоҳлар – стартаплар генератори» дастури амалга оширилади. Дастур доирасида ИТ-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари ташкил этилади.
Талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ҳамда алмашинув дастурлари йўлга қўйилади. Бу ёш тадқиқотчилар ва стартап ташаббускорларининг халқаро тажриба орттиришига замин яратади.
Қарорга мувофиқ, олий таълим муассасаларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубатсия марказлари ва акселераторлар орқали ҳар бир лойиҳа учун 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвеститсия қилиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, акселераторларда «стартап менежер» ва «стартап трекер» лавозимлари Инноватсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида «Энг яхши стартап ғояси» танлови ўтказилиши ҳақида ҳабар берилган эди. Танловнинг туман даражасидаги ғолибларга 5 млн сўмгача, вилоят даражасида – 10 млн сўмгача миқдорда мукофот пули берилади.





