Экология вазирлиги 20 та корхона ишини тўхтатди
2025 йил январ—август ойларида атмосферага зарар етказиш ҳолатлари бўйича 281 та қонунбузарлик аниқланган ва 20 та объект фаолиятини вақтинча тўхтатиш тўғрисида судга ариза киритилган.
Украина фронтида Starlink интернети тўлиқ ишламай қолди
Бутун фронт бўйлаб украин қўшинлари сунъий йўлдош алоқасидан узилиб қолди, Downdetector эса АҚШ, Польша ва Италияда ҳам глобал узилишларни қайд этмоқда.
Ўзбекистонда 8 ойда 3 мингга яқин бола жиноят қурбони бўлди
2025 йил январ–август ойларида 2872 нафар бола турли жиноятлардан жабр кўрган. Улардан 1225 нафари, яъни 42,7 фоизи 12 ёшгача бўлган болалардир.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг фаолиятлари белгиланди
Президент қарори (ПҚ–275-сон) билан «Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ушбу ҳужжат агентликнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаб берди.
Исроилнинг Ғазога қарши урушида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 65 мингга яқинлашди
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг узлуксиз авиарейдлари ва артиллерия зарбалари туфайли ҳалок бўлганлар сони 64 минг 871 нафарга етган.
Туркия Марказий банки асосий ставкани кутилмаганда 40,5 фоизга туширди
Туркия Марказий банки сиёсатини юмшатди — асосий ставка 250 базис пунктига пасайтирилиб, 43 фоиздан 40,5 фоиз даражасида белгиланди.
Россия дрон ҳужумларини 9 баробарга оширди — Украинага 34 минг дрон учирилди
Россия 2025 йилда Украинага 34 мингдан ортиқ зарбдор ва ва чалғитувчи сохта дронлар учирди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 марта кўп.
Француз пенсионерлари ишлаётганлардан кўпроқ даромад олмоқда
Luxembourg Income Study таҳлилида Францияда пенсионерларнинг ўртача даромади ишлаётган аҳолиникиндан 1 фоизга юқори экани аниқланди.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати: ўзбек боксчилари 8 та финалда 6 та олтин медал қўлга киритишди
Англиянинг Ливерпул шаҳрида якунланган бокс бўйича World boxing шафелиги остида ўтказилган жаҳон чемпионатини ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза билан якунлашди.
Turkish Airlines яна рекорд қўйди: 8 ойда 60 млн йўловчи ташилди
Туркиянинг етакчи авиакомпанияси Turkish Airlines 2025 йилнинг 8 ойида 60,7 миллион йўловчи ташиб, ўтган йилга нисбатан 5,8 фоиз ўсиш қайд этди.