Қозоғистон чегарада Россияга тегишли юк машиналарини ушлаб қолишни бошлади
YM Trans Group вакили Александр Азатяннинг сўзларига кўра, «Маштаково» божхона пунктида 2–3 минг юк машинаси тўпланиб қолган.
Ўзбекистонда парвозлар учун ягона баландлик ва янги UZ коди жорий этилди
2 октябрдан Ўзбекистон миллий ҳаво ҳудуди янги UZ коди билан танилади.
«Афсуски, мен рафиқа топиш учун келмаганман»: Дуров Қозоғистонга келиш сабабини айтди
У Тўқаев билан кўришди, Digital Bridge 2025 халқаро форумида нутқ сўзлади.
OpenAI қиймати 500 млрд долларга етди ва дунёнинг энг қиммат хусусий компаниясига айланди
ChatGPTни яратган OpenAI акциялар сотувини якунлаб, 500 млрд доллар қийматга баҳоланди. Бу натижа билан у SpaceX’ни ортида қолдириб, дунёнинг энг қиммат хусусий компанияси бўлди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Мезбон сифатида Озарбойжон ва Ўзбекистон терма жамоалари автоматик тарзда ЖЧ иштирокчисига айланади.
Grand Mir меҳмонхонаси ўрнида 30 қаватли бинога қуришга рухсат берилмаган — прокуратура
Тошкент марказида жойлашган Grand Mir меҳмонхонаси ўрнида 30 қаватли бизнес маркази қурилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум бўлди.
Ижарага олинган ерларни кредит учун гаровга қўйиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартибини белгиловчи муҳим қарор қабул қилди
Метрода қоғоз чипталар сотиб олиш 3,5 баробарга камайди
2025 йил август ойида жамоат транспортларида жами 47,9 миллион марта транзакция амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоизга юқори.
«Ўзбеккосмос» ноқонуний дарахт кесилишини назорат қилади
Ўзбекистонда дарахтзорларнинг ноқонуний кесилиши ва табиатга оид қонунбузарликлар эндиликда космик мониторинг орқали назорат қилинади.
Камбағал оилалар учун имтиёзли кредитлар тартиби белгиланди
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида «Камбағал оилалар реестри»га киритилган аҳоли ноутбук, кичик ишлаб чиқариш ускуналари ёки тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиш белгиланди.