Тошкентдаги асосий кўчалардан бири 3 кунга ёпилди
Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзал – Сергели йўналишида таъмирлаш ишлари сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди.
Зеленский билан кўришган Тўқаев АҚШ сафари ҳақида Путинга гапириб берди
Энди Қозоғистон президенти Россияга боради.
Кимни алдамоқчи? Вазирлик боғчадаги фожеа кўламини 10 баробар камайтириб кўрсатгани фош бўлди
Вазирлик болаларнинг аҳволини барқарор деган эди, бироқ «Дарё» 21 нафар бола ўрта оғир аҳволда қолаётганини аниқлади. Янги вазир статистикани яшириш билан бошладими, фаолиятини?
Қашқадарёда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади
Энергетика вазирлиги Хитойнинг China National Petroleum Corporation компанияси билан Қашқадарё вилояти Косон туманида 1,5 миллиард куб метр ҳажмдаги газни еростида сақлаш омбори қуриш бўйича шартнома имзолади.
Ўзбекистонликлар учун Кореяда мавсумий иш дастури қайта тикланади
Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяда мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Олтин кузда мароқли дам олиш: Ўзбекистондаги энг мақбул бешта локация
Ёз жазирамасидан кўра, кузнинг мўътадил ва салқин об-ҳавосида дам олишни хоҳловчилар кўп. Яхши ва ҳамёнбоп манзил эса ҳаммага керак. Vaqt.uz Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги энг яхши дам олиш масканларидаги нархларни таҳлил…
Марказий банк бир қатор банкларнинг лицензияларини қайта расмийлаштирди
Бунга сабаб сифатида ушбу тижорат банкларининг фаолиятида ўзгаришлар амалга оширилганлиги билан изоҳланмоқда.
Маргарита Симоняннинг эри Тигран Кеосаян комадан чиқмасдан вафот этди
Кремл манфаатларига хизмат қилиб келган таниқли телебошловчи Тигран Кеосаян узоқ давом этган оғир касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмди. Россиялик журналист Маргарита Симонян уч фарзанд билан бева қолди.
75 та Dreamliner ва 150 та MAX: Turkish Airlines Boeing билан рекорд келишувга эришди
Жами 225 та учоқ буюртмаси Туркия флагман авиакомпанияси флоти тарихидаги энг йирик янгиланишга йўл очди. Бу Ўзбекистоннинг яқинда очиқланган буюртмасидан 10 баробар кўп.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ишдан олинди
Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШдан қайтгач, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу дохил бир қатор юқори мартабали амалдорларни лавозимидан озод қилди. Сентябр ойи бошида Хитойдаги ШҲТ саммитидан сўнг ҳам Нуртлеу ҳибсга олингани тўғрисида…