«101-километрдан ташқарига»: Трамп «бомж»ларни Вашингтондан чиқариб ташлашни буюрди
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтондаги уйсизларни пойтахтдан олиб чиқиш ва шаҳар хавфсизлигини ошириш режасини эълон қилди. У уйсизларга жой берилиши, аммо у «пойтахтдан анча узоқда» бўлишини таъкидлади.
Испан шаҳрида жамоат жойларида Рамазон ва Қурбон ҳайитини нишонлаш тақиқланди
Испаниянинг Жумилла шаҳрида жамоат биноларида, жумладан маданият уйлари ва спорт залларида исломий байрамларни, жумладан Ийд ал-Фитр ва Ийд ал-Адҳа байрамларини нишонлаш тақиқланди.
«Бир-икки марта танқид калтагини еса, пишади», — Зойир Мирзаев
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳар ва туман ҳокимларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардан қочишини қоралади. Унинг таъкидлашича, ҳокимлар танқидни тўғри қабул қилишни ўрганиши шарт.
Сенатор Миллий телерадиокомпания раисига сўров юборди
Сўровда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун радиотармоқ объектларида хавфсиз ва қулай меҳнат муҳитини таъминлаш зарурлиги қайд этилган.
Ўзини ўзи банд қилиш мақоми: унинг фойда ва зарарлари
Ўзини ўзи банд қилишнинг плюс ва минуслари. Бундай инсонлар қандай солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаши керак бўлади?
Ўзбекистон мевалари учун Миср бозори очилди
Эндиликда Ўзбекистонда етиштирилган ўрик, олхўри, нектарин, шунингдек, пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом Мисрга экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.
АИ-92 бензин нархлари пасаймаган, аксинча, 9,4 фоизга ошган
АИ-92 бензини нархи арзонлашгани хабар қилинган эди. Бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга ошгани маълум бўлди. Бу Марказий Осиёдаги энг баланд нархлардан бири.
Афғонистонда БМТнинг аёл ходимларига таҳдид қилинди
Афғонистонда фаолият юритаётган БМТнинг ўнлаб маҳаллий аёл ходимларига номаълум шахслар томонидан ўлим билан таҳдид қилинди.
Евроиттифоқ етакчилари Трампни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Уларнинг фикрича, Россия фақат қаттиқ босим остида талабларни бажаради ва санкцияларни кучайтириш музокараларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
«Ғазо уруши фақат ҲАМАСни мағлуб этиш билан тугайди» — Нетаняҳу
Исроил бош вазири Ғазодаги урушни якунлаш учун ягона йўл ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш эканлигини айтди.