Ўзбекистонлик аёл Австриянинг Raiffeisen банки молиявий директори бўлди
Ўзбекистонлик Камила Маҳмудова Raiffeisen Bank Интернатионал'нинг бошқарув таркибига молиявий директор — CFO сифатида тайинланди.
Ўзбекистонда жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди
Сўнгги саккиз йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётига 130 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, миллионлаб доимий иш ўринлари яратилган. Бу ҳақда Президентнинг касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.
Бугун Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказди
Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, энг кам иш ҳақини белгилашда уч томонлама ҳамкорлик тизимини жорий этиш ҳамда аёллар бандлигини ошириш ва ижтимоий суғурта тизимини ислоҳ…
Ипотека кредитидан фойдаланаётган аёллар сони ортиб бормоқда
2025 йилнинг тўққиз ойида аҳолига 15,07 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Ажратилган ипотеканинг 40 фоизини хотин-қизларга берилган кредитлар ташкил қилди.
Сув хўжалиги вазирига икки янги ўринбосар тайинланди
Президент қарорига мувофиқ, Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Миролимжон Каримов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Анжелина Жолидан тортиб Дензел Вашингтонгача: Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаларига кимларни таклиф қилмоқчи?
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг тарихий шахслари ҳақида бутун дунёга ҳикоя қиладиган видеолойиҳалар тайёрламоқда. Лойиҳаларга халқаро юлдузларни ҳикоячи сифатида жалб қилиш режалаштирилган.
Наманганда 7 ёшли қизча жинсий зўравонликка учради
Қизалоқ ҳозир жонлантириш бўлимида, айбдор эса унинг 38 ёшли қариндоши эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда ҳафтанинг охирида ҳарорат совиши кутилмоқда
18 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига шимолий-шарқдан салқин ҳаво оқими кириб келади.
2026 йилда маҳаллаларни ободонлаштириш учун 1 триллион сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш бўйича режалар билан танишди. Учрашувда саноат, транспорт ва шаҳар инфратузилмасини янгилаш бўйича йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.
Рекламада кредит оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Рақобат қўмитаси кредит ва микроқарз рекламаcида аҳолини эҳтимолий молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантиришни мажбурий этишни таклиф қилмоқда.