Гиннес рекордини янгиламоқчи бўлган талабалар, аккумулятор, авто ва шина учун экологик йиғим, давлат ҳамда эътиқод эркинлиги — 15 июн дайжести
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Ўзбек талабалари Гиннес рекордини янгиламоқчи
Ўзбекистонлик ёшлар бир вақтда 2 000 та робот йиғиб, Гиннес рекордини янгиламоқчи.
Покистонда вертолёт ҳалокатга учради, барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди
Минтақада мотам эълон қилинган ва давлат байроқлари туширилади.
Қозоғистонда қариндош уруғчилик энди йўқ — Тўқаев
Давлат хизматида меритократия тамойили ўз ўрнини топмоқда. Ҳокимиятда энди оилавий-уруғчилик тизими мавжуд эмас, деди президент Қосим-Жомарт Тоқаев.
Украинлар Эрондан қурол олиб кетаётган Россия кемасини чўктириб юборди
Украина манбаларига кўра, ҳужум пайтида «Порт Оля-4» номли қуруқ юк кемаси зарба еган. Ушбу кема Эрондан «Shahed» туридаги дрон қисмлари ва қурол-яроғ олиб кетаётгани айтилмоқда.
«Кушербаевга қарши кампания», «Иккинчи хотин деган айблов трендда», «Чида ошна». Расул Кушербоев алимент тўлайдиган бўлди
Суд қарорига кўра, Расул Кушербоев вояга етмаган қизи манфаати учун иш ҳақининг 1/4 қисмини алимент сифатида тўлаб бориши белгиланди. Воқеалар жамоатчилик томонидан у сиёсий фаоллиги учун таъқиб қилинаётгани ҳақидаги баҳслар…
ДХХ: Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди
Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи 5 минг доллар пора олаётган вақтда ушланди. Ҳозирча унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Кредит олувчиларга «чек-лист»: бу тизим керакми?
Марказий банк кредит олувчилар учун чек-лист жорий этишни таклиф қилди. Унда қарздорликни расмийлаштиришдаги шартлар ва хавфлар тушунтирилади. Бу ҳақида мутахассис нима дейди?
Лукашенко ва Трамп телефонда гаплашди
Бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизматига яқин бўлган “Пул первого” Telegram-канали хабар берди.
Сертификатсиз чет тили ўқитувчилари тақдири нима бўлади? — Мунозара
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг сертификатсиз чет тили ўқитувчиларининг норозиликлари юзасидан киритган мурожаатномасига жавоб йўллади.