Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи рекорд янгилади
17 сентябр куни Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна кўтарилиб, бир грамми учун 1 млн 510 минг сўмдан ошди.
Ўзбекистон Глобал инновация индексида 79-ўринни эгаллади
Ўзбекистон жаҳон инновация рейтингда ўрнини яхшилаб, Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди.
Шавкат Мирзиёев АҚШга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиши кутилмоқда.
Одамлар ChatGPT’дан асосан кундалик масалаларда фойдаланаётгани аниқланди
Янги тадқиқот чат-ботдаги сўровларнинг катта қисми иш билан эмас, балки кундалик ҳаётий масалалар билан боғлиқ эканлигини кўрсатди.
«2030 йилга қадар мутлақ камбағалликка барҳам беришга имкониятимиз бор» — Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги халқаро форумда нутқ сўзлаб, маҳаллабай ишлаш тизими, янги дастурлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани ривожлантириш орқали 2030 йилга қадар Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка барҳам бериш имконияти мавжудлигини таъкидлади.
Кузнинг навбатдаги кунлари қандай ҳароратда ўтади?
18-21 сентябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат +25 даража атрофида қайд этилади. Шунингдек, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Зеленский Трампдан Путинга босим ўтказишни талаб қилди
У Путиннинг ягона тушунадиган «тили» бу — куч ишлатиш эканини таъкидлади.
«7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилди» — Шавкат Мирзиёев
Президент Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилгани, йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилингани ҳақида айтди.
АҚШ «Green card» лотереяси учун тўлов жорий этмоқда
АҚШ ҳукумати «Green card» лотереясида иштирок этишни пулли қилиб, ҳар бир ариза учун 1 доллар тўлов белгиланди.
Толибон Афғонистонни интернетсиз қолдирди
Толибон раҳбарияти бутун мамлакат бўйлаб оптик толали интернет тармоғини тўхтатиб, Мозори Шарифда Wi-Fi хизматларини узиб қўйди.