Кузнинг навбатдаги кунлари қандай ҳароратда ўтади?
18-21 сентябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат +25 даража атрофида қайд этилади. Шунингдек, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Зеленский Трампдан Путинга босим ўтказишни талаб қилди
У Путиннинг ягона тушунадиган «тили» бу — куч ишлатиш эканини таъкидлади.
«7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилди» — Шавкат Мирзиёев
Президент Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9 фоизга туширилгани, йил якунигача уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилингани ҳақида айтди.
АҚШ «Green card» лотереяси учун тўлов жорий этмоқда
АҚШ ҳукумати «Green card» лотереясида иштирок этишни пулли қилиб, ҳар бир ариза учун 1 доллар тўлов белгиланди.
Толибон Афғонистонни интернетсиз қолдирди
Толибон раҳбарияти бутун мамлакат бўйлаб оптик толали интернет тармоғини тўхтатиб, Мозори Шарифда Wi-Fi хизматларини узиб қўйди.
Путин Россия – Беларус машқларини ҳарбий формада кузатди
Россия президенти Владимир Путин «Запад-2025» стратегик машқларининг асосий босқичини кузатиш учун Нижний Новгород областига борди. У тадбирда ҳарбий формада қатнашиб, Украинадаги урушда қўлланган қурол ва махсус техника намуналарини кўздан кечирди.
Янги Ситуацион марказ ташкил этилди
Марказ қайси шифокорнинг қай даражада бандлиги ва тиббий жиҳозлар ҳолатини реал вақт режимида кўрсатиб туради ва шу йўл билан ресурсларни самарали тақсимлашга кўмаклашади.
Навоий вилоятида 4 балли зилзила қайд этилди
Зилзила эпицентри Навоий вилояти Конимех туманида бўлиб, унинг кучи Ғиждувон, Навбаҳор туманларида 2-3 баллдан сезилган.
«Бизни қўрқитиб бўлмайди»: The New York Times Трампнинг даъвосига жавоб қайтарди
Трамп ўз баёнотида The New York Times’ни «АҚШ тарихидаги энг ёмон ва таназзулга юз тутган газеталардан бири» деб атади.
Япония партияси сунъий интеллектни раҳбар этиб тайинламоқчи
Ҳеч қандай дастурга эга бўлмаган янги партия раҳбарликни сунъий интеллектга топширишини эълон қилди.