Хонадондан топилган наркотик ва укасини сотувга қўйган ака — 27 июн дайжести
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.
Ўзбекистонда 28-30 июн кунлари барча ҳудудларда асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шамол айрим ҳудудларда кучайиши ва чангли ҳаво кузатилиши мумкин.
Fitch Ўзбекистоннинг чет эл валютасидаги суверен кредит рейтингини «BB-»дан «BB» барқарор прогнозига ўзгартирди. Бу рейтинг ўзгариши Ўзбекистоннинг халқаро қарз бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаб, келгусида инвестиция оқимларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мамлакат 2025 йил май ойида бир поғона юқори кўтарилиб, мобил интернет тезлигини 55,34 Мбит/с даражада таъминлади.
Июн ойи бошидан Ўзбекистонда суюлтирилган газ — пропан биржа нархи кескин ўсди. Фақатгина сўнгги ҳафтада нарх 6,6 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда савдо майдончаси маьлумотларидан маьлум булди.
Иқтисодчи Юлий Юсупов Халқаро валюта жамғармасининг 2020 йилдан бери ЯИМга нисбатан 2 фоиз пунктга камайган солиқ тушумларини уч йил ичида қоплаш учун ва солиқ тизимини янада адолатли қилиш, иқтисодиётга тушаётган…
Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, Бирлашган Араб Амирликлари полициясининг кўмаги билан, қидирувда бўлган ўн икки нафар шахс БАА ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилди. бу ҳақда ИИВ матбуот…
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон пенсия тизими барқарорлиги учун пенсия ёшини ошириш, имтиёзли тўловларни бекор қилиш ва стандарт бадал ставкаларини кўтаришни таклиф қилмоқда.
Хитой янги автомобилларни расмий «ишлатилган» деб қайд этиб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилмоқда. Бу амалиёт орқали хитойлик ишлаб чиқарувчилар ички бозорда сотилмаган машиналардан халос бўлмоқда.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида 3,1 миллион нафар хорижлик Ўзбекистонга келди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,4 фоизга кўпдир. Сайёҳлар асосан қариндошларини йўқлаш ва сайёҳлик мақсадида келган.