Enter Engineering Ўзбекистондаги биринчи АЕС қурилишида субпудратчи сифатида иштирок этади
Жиззах вилоятида барпо этилаётган Ўзбекистоннинг илк атом электр стансияси қурилишига Enter Engineering компанияси субпудратчи сифатида жалб қилинди. Ҳозирда қурилишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда, асосий қурилиш ҳали бошланмаган.