Истироҳат боғлари ва дарахтзорлар хусусийлаштирилмайди
Ўзбекистонда истироҳат боғлари, сайилгоҳлар ва дарахтзорлар давлат муҳофазасига олинди. Президент имзолаган янги қонунга кўра, бу ҳудудларни хусусийлаштириш, сотиш ёки қурилиш учун ажратиш мутлақо тақиқланди. Бундай ҳолатлар учун жавобгарлик қатъийлаштирилди.