BBC ва етакчи агентликлар Ғазога озиқ-овқат киритишни талаб қилмоқда
BBC, AFP, AP ва Reuters сингари халқаро медиа агентликлар Исроилни Ғазода фаолият юритаётган журналистларнинг очликка дучор бўлаётгани туфайли ҳудудга озиқ-овқат киритишга чақирди. Уларнинг таъкидлашича, мухбирлар ўз оилаларини ҳам боқа олмаяпти.