Ўзбекистонда божхона масалалари бўйича Апелляция кенгаши тузилди
Божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган бизнес муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистонда янги Апелляция кенгаши ташкил этилди. У тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва божхона органлари билан мулоқотни мустаҳкамлайди.