Россияда мигрант болалар учун пулли таълим таклиф қилинди
«Янги одамлар» партияси депутатлари Россия фуқаролигига эга бўлмаган болалар давлат мактабларида фақат пулли асосда ўқишини таклиф қилмоқда. Уларнинг фикрича, бу чора таълим тизимига тушаётган юкни енгиллаштиради.