Мубашшир Аҳмаднинг суди яна қолдирилди
19 август куни суд иши гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилганди. Бугун суд мажлиси яна қолдирилиб, 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди.
19 август куни суд иши гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилганди. Бугун суд мажлиси яна қолдирилиб, 15 сентябрда давом эттириладиган бўлди.
Биринчи суд жараёни очиқ бўлишига қарамай, камера ва телефон воситаларига чеклов қўйилганди.
Жорий йилнинг 14 июл куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан очилган жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Содиқов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.