Трамп: Арманистон ва Озарбойжон сулҳ шартномасини Оқ уйда имзолайди
Доналд Трамп 8 август куни Алиев ва Пашинян Оқ уйда тарихий сулҳ шартномасига имзо қўйишини эълон қилди.
Доналд Трамп 8 август куни Алиев ва Пашинян Оқ уйда тарихий сулҳ шартномасига имзо қўйишини эълон қилди.
8 август куни Оқ уйда бўладиган учрашувда Илҳом Алиев ва Никол Пашинян расман тинчлик келишувини эълон қилиши мумкин.
Испания нашридаги хабарга кўра, АҚШ, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Зангезур коридори бўйича яширин меморандум мавжуд. Бу лойиҳа орқали Вашингтон Кавказдаги таъсирини ошириб, Эрон билан чегарага чиқишни кўзламоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
АҚШ расмийлари Боку ва Ереван ўртасидаги сулх музокараларни тезлаштириш мақсадида Эрон чегарасидаги Зангезур йўлагини бошқаришга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси ва Сурия бўйича махсус вакили Томас Баррак…
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган, воситачиларсиз тўрт соатлик якама-якка учрашуви давомида Зенгезур йўлаги масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Россия Арманистон Евроиттифоқ билан яқинлашишга оид ҳаракатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи қоидаларига зид эканини билдирди. Москва Ереванга бу борада расмий хат юборишни режалаштирмоқда ва эҳтимолий чоралар кўрилиши мумкинлигини аниқ айтди.
Чоршанба куни Арманистон ҳукумати ҳокимиятни эгаллаш бўйича йирик режа фош этилганини маълум қилди ва ўтган йилги кўчалардаги норозилик намойишлари етакчиси, архиепископ Баграт (Галстанян) бошчилигида 14 кишини қўлга олди.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатда «жиноий-олигархик руҳонийлар» режалаштирган давлат тўнтариши олди олинганини билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳаракатнинг ортида Россияга мойил «Муқаддас кураш» ҳаракати ва унинг етакчиси, архиепископ Баграт Галстанян турган.
Озарбойжон ва Арманистон дипломатик каналлар орқали тинчлик шартномасини имзолаш масаласида фаол музокаралар олиб бормоқда. Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григоряннинг сўзларига қараганда, ҳужжат матни тўлиқ келишилган ва фақат имзо қўйиш…