Россиянинг Украинада тасдиқланган йўқотишлари 115 мингдан ошди
Россиянинг Украинадаги ҳарбий йўқотишлари 115 минг 857 нафарга етди. Бу ҳақда BBC рус хизмати ва «Медиазона» очиқ манбалар орқали юритган номма-ном рўйхатга таяниб хабар берди.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий йўқотишлари 115 минг 857 нафарга етди. Бу ҳақда BBC рус хизмати ва «Медиазона» очиқ манбалар орқали юритган номма-ном рўйхатга таяниб хабар берди.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россия армияси Украинадаги уруш бошланганидан бери 1 миллионга яқин ҳарбийни йўқотган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик қурбонлар сони сифатида баҳоланмоқда.
The New York Times нашрининг CSIS таҳлилига таяниб ёзишича, Россия Украинада 1 миллион, Украина эса 400 минг ҳарбий йўқотган. Бу II жаҳон урушидан кейин урушдаги энг йирик қурбонлар сони ҳисобланади.