1 июлдан ички рейсларда электрон ҳужжат билан рўйхатдан ўтиш мумкин
1 июлдан Ўзбекистонда ички авиапарвозлар учун рўйхатдан ўтишда шахсни тасдиқловчи электрон ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Бу янги тартиб фақат махсус давлат платформалари орқали амалга оширилади.