Исроил бош вазири Хоманаий қатли Эрон билан урушни тугатиши мумкинлигини айтди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу оятуллоҳ Али Хоманаий қатлини Эрон билан ҳарбий тўқнашувни тугатиш йўли сифатида кўрмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу зўравонликни кучайтириш эмас, аксинча, минтақага тинчлик олиб келади.