Макрон Лекорнюни яна Франция бош вазири этиб тайинлади
10 октябр куни Эммануэл Макрон тўрт кун олдин истеъфо берган Себастен Лекорнюни яна бош вазир этиб тайинлади. Лекорню сиёсий беқарорликни бартараф этиш ва мамлакат бюджетини йил охиригача тасдиқлатишга ваъда берди.