Эрон Ҳўрмуз бўғозини мина билан ёпишга тайёргарлик кўрмоқда
АҚШ разведкаси Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш бўйича ҳаракатларидан хавотирда. Унга кўра, бу глобал иқтисодиётга жиддий таҳдид солиши мумкин.
АҚШ разведкаси Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш бўйича ҳаракатларидан хавотирда. Унга кўра, бу глобал иқтисодиётга жиддий таҳдид солиши мумкин.
Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш таҳдидидан сўнг Форс кўрфазидаги вазият ёмонлашди: мингга яқин кема билан тирбандлик юзага келди, шунингдек, GPS тизимидаги узилишлар кучайиб, тўқнашувлар хавфи ошди.
Исроил ва Эрон ўртасидаги ракетали зарбалар алмашинуви Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйиш эҳтимоли бўйича хавотирларни кучайтирди. Бу бўғоз — дунёда нефт ташуви учун асосий «тор йўлак» ҳисобланади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги ўз ҳарбий кучларини олий даражадаги тайёргарлик ҳолатига келтирди. Ядровий музокараларнинг муваффақиятсиз якунланиши ва зиддиятнинг кескинлашуви туфайли Вашингтон шошилинч чоралар кўрмоқда.