Ўзбекистон орқали Қозоғистон газ транзити бир миллиард метр кубга яқинлашди
2025 йилнинг етти ойида Ўзбекистон ҳудуди орқали Қозоғистон газ транзити 921,7 миллион метр кубга етди. Шу билан бирга, икки давлат электр энергетикаси ва йирик инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорликни кучайтирмоқда.