Толибон чекловлари Термиздаги савдо ҳудудини инқирозга олиб келмоқда
Афғонистон билан чегарада жойлашган Термиз халқаро савдо марказида савдо ҳажми кескин камайган. Сабаби — Толибон томонидан афғонистонлик 40 ёшгача бўлган аёлларга ушбу ҳудудга киришни тақиқловчи қарор қабул қилинганидир.