Ўзбекистон ва Россия «Ҳамкорлик-2025» қўшма машғулотларини бошлайди
15 июлдан 21 июлгача Термиз полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида «Ҳамкорлик-2025» қўшма тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Машғулотларда ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши қўшма ҳаракатлар амалга оширилади.