«Шарғункўмир» компаниясидаги 99,35 фоиз давлат улуши сотувга чиқарилди
38,6 млн тонна кўмир захирасига эга «Шарғункўмир» акцияларининг қарийб бутун пакети очиқ савдога қўйилди, аризалар 14 ноябргача қабул қилинади.
38,6 млн тонна кўмир захирасига эга «Шарғункўмир» акцияларининг қарийб бутун пакети очиқ савдога қўйилди, аризалар 14 ноябргача қабул қилинади.
Туркиянинг «Anadolu Isuzu» компанияси «Самарқанд автомобил заводи»даги давлатга тегишли 75,2 фоиз улушни 80 млн долларга сотиб олади ва шунча миқдорда инвестиция киритади.
«Poytaxt bank»да янги раҳбар тайинланди — кузатув кенгаши қарорига кўра, Аброр Турғунов банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Улар энди «E-auksion» платформаси орқали ўз таклиф суммасининг камида 1 фоизи миқдорида кафолат тўловини киритиши керак.
Ўзбекистон мобил алоқа оператори MobiUz’нинг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнида 15 халқаро ва миллий компания иштирок этмоқда.
Asian Chemical Group «Ўзкимёсаноат»дан Деҳқонобод калий заводининг 100 фоиз акциясини олди, бироқ келишув оммавий эълон қилинмади.
Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштириш режалари йиллар давомида мунтазам ортга сурилмоқда. Бунга иқтисодчилар нима дейди? Халқаро ташкилотлар қандай муносабат билдирган?
Ўзбекистон ҳукумати тўртта йирик давлат банкини – «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Алоқабанк» ва «Туронбанк»ни 2025 йилдан кейинги даврда хусусийлаштиришни режалаштирмоқда.
Миллий инвестиция жамғармаси 1,68 млрд долларлик активларни Лондон ва Тошкент биржаларида дуал листинг орқали жойлаштиришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳаракат мамлакат хусусийлаштириш жараёнини фаоллаштириш ҳамда халқаро сармояни жалб қилишга қаратилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллаб, Сенатга юборди. Қонун лойиҳаси тадбиркорликни рағбатлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган.