Давлат бюджетининг деярли ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети харажатларининг қарийб ярми ижтимоий соҳалар ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети харажатларининг қарийб ярми ижтимоий соҳалар ҳиссасига тўғри келди.
2025 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари даромадлардан 29,1 трлн сўмга ошиб кетди. Маблағларнинг катта қисми иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларига йўналтирилди.