Қозоғистонда АЭС қурилишига «Росатом» бош қурувчи этиб тайинланди
Россиянинг «Росатом» компанияси Қозоғистонда қуриладиган атом электр станцияси бўйича халқаро консорциумга бошчилик қилади. Лойиҳага Европа ва Осиё компаниялари ҳам жалб этилган.
Россиянинг «Росатом» компанияси Қозоғистонда қуриладиган атом электр станцияси бўйича халқаро консорциумга бошчилик қилади. Лойиҳага Европа ва Осиё компаниялари ҳам жалб этилган.
Франциянинг MND компанияси Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида 45 млн евро қийматидаги туристик мажмуа ташкил этишни режалаштирмоқда.
12 июн куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон Султонлиги ўртасидаги савдо, саноат ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Учрашувлар доирасида икки мамлакат вазирлари ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини…
Иқтисодчи Тўлқин Бобоқулов Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, миллий валюта қадрсизланиши ва ташқи савдо мувозанатидаги муаммоларни таҳлил қилиб, бу ҳолатлар хорижий сармоядорларнинг фаоллигини пасайтираётганини таъкидлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда чет эл сармояси иштирокидаги қўшма ва хорижий корхоналар сони 1,3 баробарга ўсган. Бу кўрсаткич мамлакатда инвестицион муҳит яхшиланиб бораётганини тасдиқлайди.
Таниқли хонанда Эмин Агаларовга алоқадор Agalarov Development компанияси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ кўли бўйида қуриладиган Sea Breeze Uzbekistan курорт шаҳарчасига 5 млрд доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат…
11 июн куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев БАА делегацияси билан учрашувда икки томонлама стратегик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Томонлар энергетика, логистика ва қишлоқ хўжалиги каби муҳим соҳалардаги йирик лойиҳаларни жадал илгари суришга келишиб олди.
Тошкент халқаро инвестиция форумида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда технологик минераллар соҳасида улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйган инвесторларга 10 йил давомида рента солиғи қайтарилишини маълум қилди.
Американинг технологик гиганти Meta сунъий интеллект соҳасидаги Scale AI стартапига 10 млрд доллардан ортиқ сармоя киритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Агар келишув амалга ошса, у хусусий инвестициялар тарихидаги энг йирик…