Исроил

Isroil va eron

Исроил ва Эрон можароси янги савдо йўлларини хавф остига қўймоқда

Янги геосиёсий можаро туфайли пандемиядан кейин тикланаётган логистика ва савдо йўллари яна хавф остида қолиши мумкин. Президент видеоселектор йиғилишида бу хавотирга алоҳида тўхталди.

Батафсил

Trump999

Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги музокараларда Путинни воситачи сифатида кўришга тайёр

Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги кескин қарама-қаршиликни бартараф этиш учун Россия президенти Владимир Путинни воситачи сифатида жалб қилиш имкониятини муҳокама қилганини маълум қилди. Унинг айтишича, Путин бу ролга тайёрлигини…

Батафсил

Sijjil1

Эрон Исроилга 2500 км масофагача етадиган гипертовушли ракеталар билан зарба берди

Теҳрон Исроилга жавоб зарбаси сифатида 1400 км дан 2500 км гача масофани босиб ўтадиган гипертовушли ва узоқ масофали ракеталардан фойдаланди. Энг хавфлиси «Сижжил» бўлиб, у соатига 14 Мах тезликка эга.

Батафсил

Tehran fire

Эрон раҳбарияти Россия билан эвакуация масаласини муҳокама қилгани айтилмоқда

Исроил зарбалари оқибатида мамлакатда вазият янада кескинлашса, Эрон раҳбарияти Россиядан хавфсиз қочиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Москва айрим мансабдорларга эвакуация кафолатлари берган.

Батафсил

Trump khamenei

Трамп Исроилга Хоманаийни ўлдиришни тақиқлади — Reuters

Reuters манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Эрон олий раҳбари Али Хоманаийга қарши қатл режасини рад этган. Унга кўра, Эрон америкаликларни ўлдирмагунича, бундай чоралар муҳокама ҳам қилинмайди.

Батафсил

Iran war

Яқин Шарқда урушнинг учинчи куни: Эрон Исроилга энг қонли зарбасини берди

Эрон ва Исроил ўртасидаги ўзаро ракета билан зарбалар алмашинуви учинчи кун ҳам давом этмоқда. Эрон томонидан уюштирилаётган тобора ҳалокатли тус олмоқда, улар Исроилда фуқаролар ўртасида катта қурбонларга олиб келди. Исроил…

Батафсил

Middle east

АҚШ Украинадаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларини Яқин Шарққа кўчириб ўтказди

АҚШ Украинада жойлаштирилган ҳаводан ҳимоя тизимларининг бир қисмини Яқин Шарққа кўчирди. Пентагон раҳбари бу қарорни Америка ҳарбийларини ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлади.

Батафсил

Mossad

«Қаердалигингизни биламиз»: «Моссад» Эрон амалдорларига очиқ таҳдид қилмоқда

Исроил разведка хизмати Эрон ҳукуматидаги юқори лавозимли шахслар ва уларнинг яқинларига таҳдидлар юбормоқда. Хона эшигига хат ёки рафиқасига қўнғироқ қилиш орқали юборилган бу таҳдидлар Эрон элитасини қўрқитиш мақсадини кўзлайди.

Батафсил

Hormuz srtaight

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиш мумкинлигини эълон қилди: нефт бозори хавф остида

Эрон парламенти вакили Исмоил Ковсарий мамлакат Ҳўрмуз бўғозини ёпиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. Бу ҳаракат жаҳон нефт бозорида 1970-йиллар инқирозига тенг оқибатларга олиб келиши мумкин.

Батафсил