«Қаердалигингизни биламиз»: «Моссад» Эрон амалдорларига очиқ таҳдид қилмоқда
Исроил разведка хизмати Эрон ҳукуматидаги юқори лавозимли шахслар ва уларнинг яқинларига таҳдидлар юбормоқда. Хона эшигига хат ёки рафиқасига қўнғироқ қилиш орқали юборилган бу таҳдидлар Эрон элитасини қўрқитиш мақсадини кўзлайди.