Расман: Файзуллаев энди Шомуродов билан бир жамоада ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев эндиликда Туркияда тўп суради — у Россиянинг ЦСКА клубини тарк этиб, Элдор Шомуродов тўп суриб келаётган «Истанбул Башакшеҳир» сафига қўшилди.