Ўзбекистонда авто бошқарувига ишончнома қоидалари ўзгармоқда: экспорт ҳуқуқи алоҳида кўрсатилади
Автомобилни ишончнома орқали бошқаришда хорижга олиб чиқиш ҳуқуқи аниқ белгиланиши керак, деб ҳисобламоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бунга ишончнома орқали хорижга олиб чиқилган автоларнинг қайтарилмаслиги ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлган.