Божхона соҳасида Апелляция кенгаши ташкил этилди
Тадбиркорларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида махсус Апелляция кенгаши ташкил этилди. Кенгаш тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бериши кутилмоқда.