АҚШ «Ҳизбуллоҳ»га қуролни ташлаш эвазига тинчлик ва тараққиёт ваъда қилмоқда
АҚШ «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг қуролсизланишини талаб қилар экан, Ливан ҳукуматига тинчлик, сиёсий интеграция ва минтақавий барқарорлик истиқболини таклиф қилмоқда.
АҚШ «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг қуролсизланишини талаб қилар экан, Ливан ҳукуматига тинчлик, сиёсий интеграция ва минтақавий барқарорлик истиқболини таклиф қилмоқда.
27 июн куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливаннинг жанубида жойлашган ва «Ҳизбуллоҳ» томонидан фаолият юритилган ер ости иншоотига ҳаводан зарба берди. Исроил армияси буни муҳим ҳарбий инфратузилма деб атади.
БМТ маълумотига кўра, Башар Асад режими қулаганидан кейин икки миллиондан ортиқ суриялик муҳожир юртига қайтди. Шу билан бирга, Ливан ва Германия ҳукуматлари ҳам муҳожирлар тақдири бўйича янги қарорлар қабул қилмоқда.
АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили ва Туркиядаги элчиси Томас Баррак Бейрутдаги ташрифи чоғида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатини Эрон ва Исроил ўртасидаги урушга аралашмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, бу «жуда ёмон қарор» бўлади.
Ливан ва Фаластин раҳбарлари фаластинлик гуруҳларнинг қуролсизланиши бўйича келишувга эришди. Бу келишув мамлакатдаги қуролли гуруҳларнинг фаолиятини чеклаш ва давлат суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган.