Ўлик денгизнинг жанубида йўқолган муқаддас шаҳар топилди
Иорданиялик археологлар Мадаба мозайкасида тилга олинган, аммо асрлар давомида йўқолган деб ҳисобланган Тараис номли византияликлар шаҳри қолдиқларини аниқлашди. Бу кашфиёт Иорданиянинг Мута университети олимлари томонидан амалга оширилди.