Тошкентда эртадан мактаб бозорлари фаолияти бошланади
15 августдан 1 октябргача пойтахтда ўқувчилар учун махсус савдо расталари ишлайди, уларда кийим-кечак ва ўқув қуроллари сотилади.
15 августдан 1 октябргача пойтахтда ўқувчилар учун махсус савдо расталари ишлайди, уларда кийим-кечак ва ўқув қуроллари сотилади.
Ўзбекистонда август ота-оналар учун энг харажатли ойлардан бири. Чунки янги ўқув йили олдидан кийим-кечак ва зарур ўқув қуроллари хариди бошланади. Vaqt.uz мухбири мактаб расталарини кезиб, нархлар билан танишди.