Қамбар-Ота ГЭС-1: Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон лойиҳани тезлаштирмоқда
Белгия пойтахтида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича учинчи «давра суҳбати»ни ўтказиб, лойиҳанинг молиялаш ва амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.