Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти учун минимал нархлар бекор қилинди
Президент фармонига мувофиқ, эндиликда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда давлат томонидан минимал нархларни белгилаш амалиёти тугатилади. Бу қарор экспорт фаолиятини эркинлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.