7 йилда икки баробар ўсиш: Ўзбекистонда аёлларнинг ярми банк ҳисобварағига эга бўлди
Жаҳон банкининг 2025 йилги Global Findex ҳисоботига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда аёлларнинг 50 фоизи молиявий ҳисобга эга бўлган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 28 фоизни ташкил этган эди.