Полша осмонида Россия дронлари: бу ғарбда ваҳима кўтарилишига сабаб бўлди
Россиянинг 14 та дрони Полша ҳаво ҳудудини бузиб кирди. Дронларнинг барчаси уриб туширилган. НАТО, АҚШ ва Полша ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Россиянинг 14 та дрони Полша ҳаво ҳудудини бузиб кирди. Дронларнинг барчаси уриб туширилган. НАТО, АҚШ ва Полша ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказди.
2025 йил бошидан Россия бюджетида ҳар иккинчи рубл фронтга кетмоқда. Бу замонавий тарихдаги энг юқори кўрсаткич.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатда «Сапсан» деб номланган баллистик ракеталарнинг оммавий ишлаб чиқарилишига тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Бу ҳаракат Украина ҳарбий салоҳиятини оширишда муҳим қадам бўлиши мумкин.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги ўз ҳарбий кучларини олий даражадаги тайёргарлик ҳолатига келтирди. Ядровий музокараларнинг муваффақиятсиз якунланиши ва зиддиятнинг кескинлашуви туфайли Вашингтон шошилинч чоралар кўрмоқда.
Россия президенти Владимир Путин қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳажмини зудлик билан ошириш ҳамда иқтисодиётни ҳарбий мақсадларга сафарбар этишни бошлаш кераклигини билдирди. У бу ҳақда давлат қуролланиш дастури муҳокамасида айтди.
Эрон Исроилнинг ракета дастури ҳақидаги маълумотларга эга бўлди ҳамда уни иттифоқчилар ва Исроилга қарши гуруҳлар билан баҳам кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон разведка вазирлиги маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
Қозоғистонда ҳудудий мудофаа кучларини расман шакллантириш бошланди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳарбий раҳбарият билан учрашувда миллий хавфсизлик соҳасида ҳудудий мудофаа ва махсус операциялар кучларини ривожлантиришни устувор вазифалар қаторига киритди.
Исроил Украинага АҚШдан ўтган асрнинг 90-йиллар бошида олган Patriot мудофаа тизимларини беришга рози бўлган. Бу ҳақда Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаил Бродский маълум қилди. Унга кўра, ушбу қуроллар аллақачон Украина ҳудудига…
Буюк Британия расмийлари мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва урушга тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида сўнгги ойларда фаол чиқишлар қилмоқда. Бош вазир Кир Стармер «тайёр туриш керак» дея таъкидлаган бўлса, мудофаа вазири…
Эрон Хитой компаниялари орқали баллистик ракеталар учун зарур бўлган минглаб тонна техник ва металл қисмларни олиб кирмоқда. Бу материаллар мамлакат ҳудудида ракета заводларига етказилади ва кейинчалик юзлаб баллистик ракеталарни ишлаб…