Европа Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини таклиф қилди
Европа комиссияси Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини расман тақдим этди. Мазкур чекловлар асосан энергетика ва молия секторларига қаратилган бўлиб, Россиянинг нефт даромадларини янада қисқартиришни мақсад қилган.