Тошкентда дарахтлар кесилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди
Пойтахтдаги собиқ ҳарбий ҳоспитал ҳудудида қурилиш бошлангани ва яшил майдон йўқолгани жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Депутат Наврўзбек Юсупов ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳамда Экология вазирлигига расмий депутатлик сўрови йўллади.