OPEC+ сентябрда нефт ишлаб чиқаришни 547 минг баррелга оширади
OPEC+ алянсига аъзо саккизта давлат, жумладан Россия ва Саудия Арабистони, сентябр ойидан бошлаб нефт ишлаб чиқаришни кунига 547 минг баррелга оширишга келишиб олди.
OPEC+ алянсига аъзо саккизта давлат, жумладан Россия ва Саудия Арабистони, сентябр ойидан бошлаб нефт ишлаб чиқаришни кунига 547 минг баррелга оширишга келишиб олди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашув якунланиши ортидан нефт бозорида кескин пасайиш қайд этилди. Brent нефти нархи 17 фоизга тушиб, баррели 70 доллардан паст даражага қайтди.
Эрон томонидан Қатар ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига ракеталар йўлланганидан кейин, дунё бозорларида нефт нархлари кескин пасайди. Бир кечада Brent ва WTI фючерслари нархи 7 фоиздан ортиққа арзонлади.
Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик қайта нефть бозорига таъсир қилди — Brent навли нефт нархи баррелига 79 доллардан ошди. Бундай даража сўнгги беш ойда илк бор кузатилмоқда.
Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари ва Жанубий Парсдаги ёнғин оқибатида нефть бозори янада изтиробга тушди. Ҳарбий хавф остидаги минтақадаги ноаниқликлар нархларга босим ўтказмоқда, гарчи асосий таъминот йўналишлари ҳозирча ўзгармаган бўлса-да.
Эрон парламенти вакили Исмоил Ковсарий мамлакат Ҳўрмуз бўғозини ёпиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. Бу ҳаракат жаҳон нефт бозорида 1970-йиллар инқирозига тенг оқибатларга олиб келиши мумкин.
G7 давлатларининг кўпчилиги Россия нефти учун белгиланган 60 долларлик юқори нарх чегарасини 45 долларга тушириш тарафдори. Бу қарор АҚШ президенти Доналд Трамп норози бўлса ҳам қабул қилиниши мумкин.
Володимир Зеленский Россияни урушдан қайтариш учун оғир инсон йўқотишлар эмас, балки молиявий зарбалар фойда беради, деб ҳисоблайди. Унга кўра, нефт нархини 30 долларга тушириш ва санкцияларни кучайтириш тинчлик сари етаклайди.
Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият ҳамда АҚШнинг минтақадан дипломатларини олиб чиқиши фонга чиқар экан, нефт нархи 5 фоизга ошиб, баррелига 70 доллар даражасига етди.
Агар нефт нархи паст даражада сақланса ва рубл мустаҳкам бўлиб қолса, Россия 2026 йилга келиб Миллий фаровонлик жамғармасидаги (МФЖ) ликвид активлардан бутунлай маҳрум бўлиши мумкин.