Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 235 нафарга етди, улардан 106 нафари болалар
Исроил блокадаси туфайли Ғазода очликдан ўлганлар сони ортишда давом этмоқда.
Исроил блокадаси туфайли Ғазода очликдан ўлганлар сони ортишда давом этмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилдан Ғазо секторида инсонпарварлик инқирозининг олдини олиш учун фаластинликларни озиқ-овқат билан таъминлашни талаб қилди. У АҚШ ҳам бу борада катта ёрдам кўрсатаётганини таъкидлади.
Исроилда инсонпарварлик инқирози авж олган бир пайтда, вазир Амиҳай Элияҳу фаластинликларни озиқ-овқатдан маҳрум қилиш ва Ғазони харитадан ўчириш кераклигини билдирди.
BBC, AFP, AP ва Reuters сингари халқаро медиа агентликлар Исроилни Ғазода фаолият юритаётган журналистларнинг очликка дучор бўлаётгани туфайли ҳудудга озиқ-овқат киритишга чақирди. Уларнинг таъкидлашича, мухбирлар ўз оилаларини ҳам боқа олмаяпти.
Ғазо секторида сўнгги бир суткада 15 киши очликдан ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери бу каби қурбонлар сони 101 нафарга етди.
БМТнинг Болалар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамни тўсиши натижасида болалар оммавий очликка учраётганини кескин қоралади. Қўмита халқаро ҳамжамиятни зудлик билан таъсир чоралари кўришга чақирди.